

Лондон клуби тез орада "Вест Хэм" билан 27 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокараларга киришмоқчи. "Челси" 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қадар таркибни футболчи билан кучайтиришга умид қилмоқда.
Альварес 2023 йилдан бери "Вест Хэм"да ўйнамоқда, унинг жамоа билан шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. У жорий мавсум "болғачилар" сафида АПЛда 23 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.



