"Челси" Вашингтон билан келишувга эришди
10 авг 2023 13:29
Янгиликлар
"Челси" Вашингтон билан келишувга эришди
"Челси" бразилиялик ҳужумчи Дейвид Вашингтон билан шартнома имзолаш борасида оғзаки келишувга эришди.
Сантос "кўклар"нинг 15 миллион евро ва бонуслар сифатида бериладиган 5 миллион евролик таклифини қабул қилди. 18 ёшли ҳужумчининг ўзи ҳам ушбу трансферга рози бўлган.
"Челси" трансфер ҳужжатларини тайёрламоқда. Шундан сўнг клуб бразилиялик футболчи "Челси"да ўйнашини ёки "Страсбур"га ижарага ўтишини ҳал қилади.
"Сантос" тарбияланувчиси бу йил асосий жамоага ўтди. Вашингтон А Серияда "балиқлар" учун 9 та ўйин ўтказиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
"Челси" 2022/23 йилги мавсумда АПЛда 12-ўринни эгаллади ва еврокубокларга йўлланма ололмади. Маурисио Почеттино шогирдлари янги мавсумни 13 август куни "Ливерпул"га қарши ўйин билан бошлайди.
Фикрлар