

Англия термаси, "Манчестер Юнайтед" ва "Челси"нинг 61 ёшли собиқ футболчиси юрак уриши тўхтаб қолиши натижасида кома ҳолатига тушиб қолган. Ҳозирча бошқа маълумотлар келтирилмаган.
Уилкинс 1973-1979 йилларда "Челси", 1979-1984 йилларда "Манчестер Юнайтед" таркибида ўйнаган.
2000 йилдан 2010 йилга қадар "Челси" мураббийлар штабида ишлаган. 2015 йилда Иордания термасини бошқарган.



