

Хабар қилинишича, 19 ёшли Крапивцов "кўклар"нинг ўринбосарлари сафида кўрикдан ўтмоқда ва тез орада улар билан шартнома имзолаши мумкин.
Аввалроқ украиналик футболчига "Саутгемптон" ҳам қизиқиш билдирган, бироқ улар Крапивцов туфайли Европа Иттифоқи фуқаролиги бўлмаган футболчи учун ажратиладиган ягона квотадан фойдаланмасликка қарор қилишган.
Эслатиб ўтамиз, Владислав Крапивцов Евро U-19 мусобақасининг энг яхши дарвозабони деб эътироф этилганди. У ўтган мавсум Украинанинг "Днерп-1" ўсмирлар жамоасида 25 та ўйин ўтказган.



