"Челси" тезроқ "Селтик" ҳимоячиси Юрановичнинг трансфери масаласини ёпмоқчи

Alisher Ostonov
2 янв 2023
"Челси" имкон борича тезроқ "Селтик" ҳимоячиси Йосип Юрановичнинг трансферини расмийлаштирмоқчи.

Лондонликлар 27 ёшли хорватни ушбу қишдаги асосий мақсадларидан бири сифатида ҳисобламоқда, сабаби у бозордаги энг арзон қанот ҳимоячилардан бири саналади. "Челси" ҳимоячи жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиққан Рис Жеймснинг ўринбосари бўлишини кутмоқда.

Юранович 2022/23 йилги мавсум "Селтик" сафида 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.

Transfermarkt ЖЧ-2022 бронза медали соҳибини 9 миллион еврога баҳоламоқда.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: GiveMeSport