

Кай якшанда куни "Байер"даги жамоадошлари билан бирга тиббий кўрикдан ўтмади. Аммо, футболчи жума ва шанба куни коронавирус учун тестлар топширган эди.
"Челси"нинг тез орада Хаверцнинг трансферини эълон қилиши кутилмоқда. Хабарларга кўра, Лондон клуби германиялик футболчи 80+20 млн евро тўлайди.
Хаверц 2019/20 йилги мавсум барча мусобақаларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 9та ассист қайд этди.



