"Челси" Террининг четлатилиши борасида апелляция берди

Aslanov Jasurbek
10 янв 2017
"Челси" ҳимоячи Жон Террининг "Питерборо"га қарши Англия Кубоги учрашувида четлатилиши борасида апелляция берди.
Баҳс Лондондаги "Стэмфорд Бриж"да ўтди ва 4:1 ҳисобида якунланди. 67-дақиқада Терри қизил карточка олиб майдонни тарк этган. Ўйинни Кевин Френд бошқарган эди.
Лондонликлар 10 январь куни Англия футбол федерацияси томонидан кўриб чиқиладиган расмий апелляция берди. Агар бу рад этилса, Терри "Лестер"га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mai