"Челси" собиқ футболчиси Нуньес "Ливерпул"да ўйнашга тайёр эмаслигини айтди
31 окт 2022 11:37
Янгиликлар
"Челси" собиқ футболчиси Нуньес "Ливерпул"да ўйнашга тайёр эмаслигини айтди
"Челси" ва Ирландия терма жамоаси собиқ футболчиси Тони Каскарино Дарвин Нуньеснинг "Ливерпул"даги ўйинидан ҳайратда эмас.
Ёзда уругвайлик ҳужумчи "Бенфика"дан "қизиллар" сафига қўшилди. Ушбу трансфер "Ливерпул"га бонусларни ҳисобга олмаганда 75 миллион еврога тушди.
"У "Ливерпул"да ўйнашга тайёр эмас. Охирги йилларда жамоа барча совринлар учун курашди ва айни дамда Нуньес бу даражага мос эмас. Унинг “Ливерпул”да келажаги йўқ, демоқчи эмасман, лекин фикримча, ҳозир уни Клопп жамоасида энг яхши футболдан йироқ ўйин кўрсатаётган футболчилар қаторига қўшиш мумкин", – деди Каскарино.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар