

Лондонликлар Родриго ва Эндрикни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Қайд этилишича, инглизлар икки трансфер учун 180 млн евро тўлашга тайёр.
Родриго жорий мавсум "Реал" сафида 41 та учрашувда майдонга тушиб, уларда 13 та гол ва 8 та ассист қайд этди. Эндрик эса 28 та ўйинда 6 та гол урган. "Челси" АПЛнинг 29 учрашувидан сўнг тўртинчи ўринда бормоқда. Лондонликлар ҳисобида 49 очко бор.



