«Челси» қишда Фелипе Андерсонни сотиб олмоқчи

Narzulla Saydullayev
10 окт 2016
«Лацио» ярим ҳимоячиси Фелипе Андерсон «Челси» қизиқишига сабаб бўлди.

Лондон клуби бош мураббийи Антонио Конте январь ойида 23 ёшли бразилиялик футболчини сотиб олмоқчи.

Андерсон 3-5-2 тактикасида ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ҳам ўйнай олади. Унинг Рим клуби билан тузган шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган.

Ўтган йил «Лацио» ярим ҳимоячини «Манчестер Юнайтед»га 50 миллион еврога сотишга рози бўлмаган эди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk