"Челси" ўз футболчисини ижарадан қайтиб олди

Aziz Tukhtamuradov
15 янв 2022
"Челси" ярим ҳимоячи Кенедини "Фламенго"дан қайтиб олганини эълон қилди.

25 ёшли бразилиялик футболчи ўтган йилнинг августидан буён Рио-де-Жанейро клубида тўп тепаётганди. У мавсумдаги 18 та ўйинда, 1 та гол урган. 

Бунгача Кенеди "Гранада", "Хетафе", "Ньюкасл" ва "Уотфорд" жамоаларида ижарада ўйнаганди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: chelseafc.com