

"Челси" "Наполи" ҳужумчиси Виктор Осимхенга молиявий жиҳатдан яхшироқ таклиф жўнатмоқчи.
Бу ҳақида Италиянинг Calciomercato нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Лондон клуби хўжайини Тодд Боэли ўйинчи маошини иккибаробар оширишга тайёр. Неаполликлар футболчиси учун 120 - 130 млн евро олмоқчи.
Шунингдек, Осимхен хизматларига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда.



