

"Челси" клуби "Барселона"нинг Обамеянг трансфери борасидаги истакларини бажармоқчи эмас. Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Челчи" Обамеянг учун катта пул тўламайди.
"Челси" Пьер-Эмерик Обамеянг учун 15 млн фунт атрофида тўламоқчи. Бошқа ҳолатда трансфер амалга ошмайди.
Футболчи билан шахсий шартнома шартлари деярли келишиб бўлинган. Обамеянг "Челси"да "Барселона"га қараганда деярли икки баробар кўпроқ маош олади.



