"Челси" Неймарни ҳам сотиб олмоқчи
28 апр 2023 14:34
Янгиликлар
"Челси" Неймарни ҳам сотиб олмоқчи
"Челси" ёзда трансфер бозорини қиздиришни давом эттирадиган кўринади.
"Челси"да жуда кўп футболчи тўпланиб қолгани сабабли, ёзда "аристократлар" "тозалаш" ишларини олиб бориши ва кўплаб ўйинчиларини сотишга, ижарага бериб юборишга ҳаракат қилиши тахмин қилинаётганди.
Бироқ ҳозирча клуб кимни сотишидан кўра, яна кимларни таркибга олиб келмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Француз матбуотидаги хабарларга таянадиган бўлсак, Неймар ПСЖдан кетишга қарши эмас. "Челси" эса маҳоратли футболчи жамоани совринлар томон етаклай олишига ишонмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар