ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда

Sherzod Nurmatov
20 ноя 2025
Даниялик дарвозабон Филип Йоргенсен январда "Челси"ни тарк этишга тайёрланмоқда.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Йоргенсен мавсумнинг иккинчи ярмида кўпроқ ўйин вақтига эга бўлиш учун ҳам кетишни ўйламоқда.

"Челси" футболчи билан хайрлашишга қарор қилди. Ўз ўрнида, Йоргенсен ҳам Дания билан ЖЧ саралаши плей-офф босқичи олдидан янги синовларга тайёр.

23 ёшли дарвозабон Лондон жамоасида 2024 йилдан бери ўйнаб келмоқда, аммо ҳамон ўзини асосий дарвозабон сифатида намоён қила олмади. Посбон ушбу мавсум 4 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ўтказиб юборди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano