

Маълумотларга кўра, кўклар анчадан бери ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда ва уни харид қилишга бир неча марта уриниб кўришган. Ёзги трансфер ойнасида "Челси" "Наполи"га ўйинчи трансфери учун 65 млн. фунт (75 млн. евро) таклиф қилмоқчи.
Жорий мавсум 26 ёшли ҳимоячи А Сериянинг 32та учрашувида майдонга тушиб, 5та гол урди ва 1та голли пас берди.



