"Челси" "Монако" футболчиси учун 43 миллион фунт тўлашга тайёр
Tolibjon Qosimov
2 июн 2017, 19:09
"Челси" клуби "Монако" билан ярим ҳимоячи Тьемуа Бакайоко трансфери борасида музокараларни давом эттирмоқда.
"Daily Mail"нинг тасдиқлашича, Лондон клуби 22 ёшли француз учун 43 миллион фунт стерлинг таклиф қилган. "Монегасклар" келишувга "кўклар"нинг икки ўйинчиси Миши Батшуайи ва Чарли Мусондаларни қўшмоқчи.