UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  25 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  4 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  3 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  2 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  44 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0

Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик" Янгиликлар

Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Шўртан" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар ҳужумчиси Темур Мамасиддиқов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Пахтакор" бренд мақомга эга жамоа саналади, шу боис, исталган клуб уларга қарши жиддий тайёргарлик кўради. Биз ҳам анча вақтдан бери рақиб ўйинларини кузатиб, шунга мос тактика ишлаб чиқдик. Ҳар ҳолда ёмон ўйин ўтказдик дея олмаймакн, баъзи вазиятларни ўзимиз ўйлагандек амалга ошира олдик. Аммо камчиликларимиз ҳам кўзга ташланди, улар устида ишлашимиз керак. Кейинги ўйинга қадар хатоларни тўғрилаб, яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

"Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик, олдинги чизиқ вакилларидан қарши ҳужумларда тезкорлик намойиш этиши талаб этилганди. Шу боис, кўпроқ ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгандирмиз. 

Ҳа, мавсум кўнгилдагидек бошланмади. Лекин ҳар ўйиндан сўнг хатоларни бартараф этиш устида ишлаяпмиз. Кейинги ўйинларда яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз", деди 22 ёшли футболчи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика