"Челси" Мендига янги шартнома таклиф қилади

Alisher
10 июн 2022
Лондоннинг "Челси" клуби дарвозабон Эдуар Мендига янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Журналист Адам Ньюсоннинг хабарига кўра, "кўклар" раҳбарияти сенегаллик дарвозабоннинг маошини кўтармоқи.

Менди айни дамда "Челси"да энг кам маош оладиган ўйинчилардан биридир. Клуб уни янги шартнома ва юқори маош билан мукофотламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Менди "Челси"га 2020 йилнинг ёзида Франциянинг "Ренн" клубидан ўтганди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/AdamNewson