

"The Athletic" маълумотларига кўра, клуб ҳомийлари қаторига энди "BingX" криптовалюта компанияси ҳам қўшилди. Мавсум охиригача жамоа либослари (футболка енги)да ушбу компания логотипи акс этади.
Лондон жамоаси раҳбарияти бундай келишувлар орқали клуб трансфер бозорида ўзини эркинроқ ҳис қилади, деб ҳисоблайди.



