"Челси" Лондоннинг бошқа клубида ўйнаётган футболчисини ортга қайтарди

Alisher
16 янв 2025
Трево Чалоба "Кристал Пэлас"дан "Челси"га қайтди.

Лондон клуби 25 ёшли ҳимоячини ижарадан чақириб олиш бўйича қарор қабул қилди.

Шундай қилиб, "Челси" ижара битимида кўзда тутилган мавсум ўртасида Трево Чалобани ортга қайтариш борасидаги битимни фаоллаштирди.

Футболчи жорий мавсум "Кристал Пэлас" сафида 12та ўйинда 3та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Athletic