"Челси" "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан Тьяго Силва ва Абрахамсиз қолди

Alisher
4 мар 2021
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель "Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан оптимал таркиб йиға олмаганини айтди.

"Каллум [Хадсон-Одои]да муаммо йўқ, у кеча жамоа билан тўлиқ тартибда шуғулланди. Тьяго Силва жамоа билан илк машғулотни ўтказди, аммо охиригача эмас.

Гап унда оғриқ бўлганида эмас, биз шунчаки у билан таваккал қилишни хоҳламадик. У юз фоиз тайёр эмас, шу сабаб "Ливерпуль"га қарши ўйнамайди. Тэмми Абрахамда кеча тўпиғи билан боғлиқ муаммо кузатилди", - дейди Тухель.

"Ливерпуль" ва "Челси" ўртасидаги АПЛ 29-тур ўйинин бугун бўлиб ўтади.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal