"Челси" Лавия учун 48 млн фунт таклиф қилди

Sherzod Nurmatov
10 авг 2023
"Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Ромео Лавия "Челси"га ўтиши мумкин.

"The Athletic" нашрининг ёзишича, Лондон клуби 19 ёшли бельгиялик футболчи учун 48 млн фунт таклиф этган.

Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Аввалроқ "авлиёлар" футболчи учун камида 50 млн олишни мақсад қилгани хабар қилинганди.

Лавия 2022/23 йилги мавсум барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic