"Челси" Кунде учун 100 млн евро таклиф қилишга тайёр. "Барса" ҳимоячини сақлаб қолмоқчи, унинг ўзи ҳам кетишни хоҳламаяпти
16 фев 17:13
Янгиликлар
"Челси" Кунде учун 100 млн евро таклиф қилишга тайёр. "Барса" ҳимоячини сақлаб қолмоқчи, унинг ўзи ҳам кетишни хоҳламаяпти
Жюль Кунде "Челси"нинг қизиқишига қарамай, "Барселона"да қолишни режалаштирмоқда.
Олдинроқ, каталонияликларнинг франциялик ҳимоячи билан шартномани узайтиришни режалаштираётгани хабар қилинганди. Унинг амалдаги келишуви 2027 йилга қадар мўлжалланган, янгиси 2030 йилгача тузилади.
26 ёшли ўйинчига Саудия Арабистони клублари, шунингдек "Челси" қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби олдинроқ Кунде билан шартнома имзолашга уринди, бу йили эса у учун 100 млн евро атрофидаги маблағдан воз кечишга тайёр.
Аммо, "Барса" ҳеч қандай таклифларни эшитмайди, клуб ҳимоячининг иштирокидан кўнгли тўқ. Ўйинчининг ўзи ҳам кетишни хоҳламаяпти.
Кунде жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 3та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар