

“Кўклар” 21 ёшли футболчи учун ҳамшаҳарларига 30 миллион евро тўлашга тайёр. “Челси” аллақачон ярим ҳимоячининг ўзи билан шахсий шартнома бўйича келишиб бўлган. Энди фақатгина жамоалар трансфер суммасини келишиб олса бўлгани.
Эслатиб ўтамиз, Олисе ўтган мавсумда АПЛ баҳсларида 37 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 2 та гол ва 11 та голли узатма бор.



