

Агар “Челси” раҳбарияти Контени мавсум сўнгида бўшатишга қарор қилса, у ҳолда клуб италиялик мураббийга 9 миллион фунт стерлинг миқдорида компенсация тўлашига тўғри келади. Қайд этилишича, Антонио истеъфога чиқишни хоҳламайди. Аммо агар истеъфо юз берадиган бўлса, лондонликлар раҳбарияти Контега пулларни шартномаси тузилган муддатга тўлашни ёки мураббий ўзига янги жамоа топгунига қадар тўлашни таклиф этиши ҳам мумкин.



