"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади
23 июн 2025 13:44
Янгиликлар
"Челси" Коло Муани борасида ПСЖ билан музокараларни бошлади
Лондоннинг "Челси" клуби ПСЖ билан 26 ёшли франциялик ҳужумчи Рандаль Коло Муанини сотиб олиш бўйича музокараларга киришди, деб хабар берди "L'Equipe".
Футболчи ҳозир ижара асосида "Ювентус"да ўйнамоқда, улар сотиб олиш имконияти билан шартномани яна бир йилга узайтирмоқчи, бироқ парижликлар футболчисини тўлиқ сотмоқчи.
Турли манбаларга кўра, "Челси" жамоа ҳужумчиси Николас Жексонга ўринбосар ёки муқобил футболчи қидирмоқда.
Рандаль Коло Муани 2024/25 йилги мавсум "Ювентус" сафида 35 ўйин ўтказиб, 12 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. 26 ёшли Коло Муанининг ПСЖ билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар