"Челси" Киевнинг "Динамо" клубидан 18 ёшли ҳимоячи Забарнийни 12 млн евро эвазига харид қилиши мумкин

Alisher
31 май 2021
Киевнинг "Динамо" клуби ҳимоячиси Илья Забарний фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, "Челси" 18 ёшли футболчи билан 12 миллион евро эвазига шартнома имзолашга яқин.

Трансфернинг ташкил этилишида Украина терма жамоаси бош мураббийи ва лондонликлар собиқ форвард Андрей Шевченко қатнашмоқда.

Забарний ўтган мавсум "Динамо" таркибида УПЛ доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sport24