«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи

Khoja
29 дек 2024, 10:07
«Челси» январь ойида Карни Чуквуэмекуни сотиб юбормоқчи.

 Лондонликлар жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам майдонга тушмаган футболчининг трансферидан 40 миллион фунт ишлаб олмоқчи.

Жорий мавсум футболчи барча мусобақаларда 5 та учрашувда майдонга тушди.

Маълумот учун, «Челси» Карни Чуквуэмекуни 2022 йилда «Астон Вилла»дан 18 миллион еврога сотиб олган. 21 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунланади.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com