"Челси" "Интер" футболчиси билан шартнома имзолади

Alisher
19 авг 2022
"Интер" ярим ҳимоячиси Чезаре Казадеи "Челси" билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

19 ёшли италиялик билан келишув 6 йилга мўлжалланган. "Челси" ўйинчи учун 15 млн евро тўлайди.

Казадеи ўтган мавсум "Интер" ёшлар жамоасида 39та ўйинда 16та гол ва 5та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: chelseafc.com