

"Қора мушуклар" расмий сайти хабарига кўра, Жилобожи 4 йиллик шартнома тузди. Папи "кўклар" сафига 2015 йилда кўчиб ўтганди. Аммо Лондон клуби сафида биронта учрашувда ҳам асосий таркибда майдонга тушгани йўқ. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини сенегаллик футболчи "Вердер"да ижарада ўтказганди.



