"Челси" футболчиси Италияга қайтиши мумкин

27 июн 2020, 23:06
"Милан" "Челси" ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайоко учун курашда етакчилик қиляпти.

Франциялик футболчи бунга қадар 2018-2019 йилги мавсумни "Милан"да (ижара) ўтказганди. Энди "россонерилар" раҳбарияти Бакайокони харид қилишга қарор қилган. Итальян клуби футболчининг трансфери учун 23 миллион фунт стерлинг ажратишга тайёр, деб хабар қилди Siempre Milan.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли хавбек жорий мавсум ижара асосида "Монако"да ўйнади, унинг "кўклар" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.


Манба: Siempre Milan