"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида
06 май 13:27
Янгиликлар
"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида
"Челси"нинг португалиялик ҳужумчиси Жоау Феликс фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Журналист Вене Касагранде хабарига кўра, "Фламенго" футболчининг шартномасига эга Лондоннинг "Челси" клуби билан келишув шартларини фаол муҳокама қилмоқда.
Бразилия клуби Феликсни сотиб олиш имконияти билан ижарага олмоқчи. Унга "Фламенго"дан ташқари собиқ жамоаси Лиссабоннинг "Бенфика" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Феликс ҳозирда ижара асосида "Милан"да ўйнамоқда. У жорий мавсум Италия жамоаси сафида 16 ўйинда майдонга тушиб, атиги 1 та гол урди. Ижара шартномаси мавсум охиригача, "Челси" билан битими эса 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар