"Челси" футболчиси АПЛ тўпурарлар пойгасида Холандга етиб олди

Aslanov Jasurbek
16 апр 2024, 01:50
Коул Палмер АПЛ тўпурарлар пойгасида Эрлинг Холанд билан биринчи ўринни бўлишиб турибди.

"Челси" ярим ҳимоячиси "Эвертон"га қарши кечган АПЛнинг 33-тур баҳсида покер қайд этди.

Энди 21 ёшли англиялик ҳисобида 20та гол мавжуд. У чемпионат тўпурари бўлиб турган "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холандга етиб олди.

Палмер "гол+пас" тизимида 29 очко (20+9) йиғиб, "Астон Вилла" вакили Олли Уоткинс билан биринчи ўринни бўлишиб турибди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru