

France Football хабарига кўра, 27 ёшли футболчи "Челси"нинг нишонига тушиб қолган. Лондон клуби аллақачон футболчининг агентлари билан алоқага чиққани айтилмоқда.
Таъкидланишича, ушбу ёзда шартномаси якунига етадиган Курзаванинг хизматларига "Барселона", "Атлетико", "Арсенал", "Ювентус" ва "Интер" сингари жамоалар ҳам қизиқиш билдирган.



