"Челси" етакчиларидан бири "Бавария" ва "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Alisher
20 фев 2020, 17:22
"Челси" ўйинчиси Нголо Канте АПЛ 26-тур доирасидаги "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда жароҳат олди.

Ўйинчи майдонда атиги 10 дақиқа ҳаракат қилди. Хабарларга кўра, франциялик ярим ҳимоячи мушакларини шикастлаб олган ва унинг тикланиши учун 2-3 ҳафта кетади.

Шундай экан, Нголо Канте Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Бавария"га қарши ўйинни, шунингдек АПЛ доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" "Лацио" ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савичга қизиқиш билдирмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: L'Equipe