"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?

Sherzod Nurmatov
17 июл 2025, 12:57
"Борнмут" "Челси"дан сербиялик дарвозабонни сафига қўшиб олди.

"Борнмут" клуби "Челси" дарвозабони Жорже Петрович билан шартнома имзолаганидан хурсанд.

Сербиялик футболчи 5 йиллик келишув асосида "гилослар" сафини тўлдирди ва клубнинг Қўшма Штатлардаги мавсумолди сафари олдидан жамоага қўшилади", – дейилади АПЛ клуби хабарида.

Англия Премьер-лигасида 23 ўйинда майдонга тушган Петрович 2024/25 йилги мавсум ижара асосида Лига 1нинг "Страсбур" жамоасида ҳаракат қилди.

25 ёшли футболчи жамоа 7-ўринни эгаллаб, УEФА Конференциялар Лигасига йўл олишида муҳим роль ўйнади, мавсумнинг энг яхши ўйинчиси совринини қўлга киритди ва Лига 1да мавсумнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: afcb.co.uk