

Лондонликлар Англия терма жамоасининг 23 ёшли ўйинчисининг трансфери борасида "Лестер" билан келишувга эришди.
Манбанинг хабарига кўра, битим 3 кунни ичида эълон қилинади ва "Челси" Чилуэлл билан 5 йиллик шартнома имзолайди.
Футболчи жорий мавсум "Лестер" таркибида барча мусобақаларда 30та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.



