"Челси" чақириб олган Галлахер яна Мадридга учяпти. Трансфер амалга ошадими?

Aslanov Jasurbek
19 авг 2024, 22:30
Тез орада Конор Галлахер бўйича расмий янгиликлар бўлиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, "Челси" ярим ҳимоячига яқин кунларда Испания пойтахтига учишга рухсат берган.

"Кўклар" ва "Атлетико" ўртасидаги трансфер тўлиқ ҳал бўлган. Лондонликлар ўз тарбияланувчиси учун 42 млн. евро олишади.

Эслатиб ўтамиз, Галлахер трансферни кутиб 5 кун Мадридда яшади, аммо кейин уни "Челси" Лондонга чақириб олган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano