

"TribalFootball" нашри хабарига кўра, "аристократ"лар унинг ўйинларини кузатиб боришмоқда ва ёзги трансферлар ойнаси вақтида уни сотиб олишмоқчи.
Кузик "Челси" футболчиси Эден Азар билан бир позицияда ўйнайди. Агарда Эден "Реал"га ўтадиган бўлса, Кузик унинг ўрнида бўлиши кутилмоқда.
22 ёшли футболчи "Сталь" таркибида 28 учрашувда 6 гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди.



