

18 ёшли ҳужумчи "аристократлар" билан узоқ муддатли шартнома имзолади.
Хатчинсон "Арсенал" академиясидаги энг иқтидорли футболчилардан бири дея эътироф этилганди. Ёш футболчининг шартномаси якунланди, "канонирлар" эса унинг молиявий талабларини қондира олишмади, шундан сўнг Омари "Челси"га ўтди.
18 ёшли Хатчинсон ҳозирча "Челси"нинг ёшлар жамоаси билан шуғулланади.



