"Челси" АПЛдан тушиб кетиши мумкин. Йўғе, қанақасига?

Omonjon To`xtamirzayev
28 апр 2023
"Челси"ни хавфли зонадан 10 очко ажратиб турибди.

Охирги вақтлар жамоанинг ишлари юришмаяпти. Ушбу ҳолатдан клуб мураббий алмашганидан кейин ҳам чиқиб кета олмади.

"Челси" охирги марта 11 март куни "Лестер" устидан ғалаба қозонганди. Ўшандан буён "аристократлар" 8 та учрашув (2 таси ЕЧЛда) ўтказиб, фақат 2 марта дурангга эришди.    

Эътиборли томони, "аристократлар"нинг охирги олти ўйинидан тўрттаси Премьер-лиганинг ТОП-4 жамоасига қарши бўлиб ўтади.



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia