"Челси" 2018 йилдан бери илк бор 2 ўйинда 7 та гол ўтказиб юборди

Omonjon To`xtamirzayev
7 апр 2022
ЕЧЛ чорак финали доирасида "Челси" ўз майдонида "Реал Мадрид"га имкониятни бой берди (1:3).

Томас Тухель жамоаси охирги икки ўйинда 7 та гол ўтказиб юборишди. "Аристократлар" 2 апрель куни АПЛ доирасида "Брентфорд"га имкониятни бой берганди (1:4), Чемпионлар Лигаси 1/4 финалида эса энди "Реал" лондонликлар дарвозасига 3 та гол урди. Ҳар икки баҳсда дарвозани Эдуар Менди қўриқлади.

Икки ўйинда 7 та голни "кўклар" 2018 йил январь-февраль ойидан буён қўйиб юбормаганди. Ўшанда пойтахтликлар чемпионат доирасида "Борнмут" (0:3) ва "Уотфорд"га (1:4) имкониятни бой берганди.

Навбатдаги баҳсда "Челси" 9 апрель куни "Саутгемптон"га қарши майдонга тушади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia