"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи

Aslanov Jasurbek
18 май 2024
"Челси" "Палмейрас" ҳужумчиси Эстеван трансфери бўйича таклифини оширди.

Лондон клуби бразилияликларга янги таклиф юборган.

"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро (бонуслар билан) тўлашга тайёр. Дастлабки таклиф 32 млн. евро трансфер тўлови ва 25 млн. евро бонус бўлган эди.

"Челси" Эстеван билан бир неча ҳафта олдин келишиб қўйган.

17 ёшли футболчи жорий мавсум Бразилия чемпионатининг 6та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол уришга муваффақ бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano