"Челси" 100 млн. евро эвазига Оскарни Хитой клубига сотмади

Aslanov Jasurbek
5 фев 2016, 12:43
"Челси" ярим ҳимоячиси Оскар қишки трансфер ойнасида Хитой клубига ўтиши мумкин эди.

Маълум бўлишича, Дан Петреску устозлик қилаётган "Цзянсу Сайнти" ярим ҳимоячи учун лондонликларга 100 млн. евро таклиф қилган. Инглизлар рад жавобини беришди, аммо маълумотларга кўра, хитойликлар томони Оскар борасида ёзда ҳам таклиф юбормоқчи. Олдинроқ "Цзянсу Сайнти" 26 млн. еврога Рамиресни ва 50 млн. еврога Алекс Тейшейрани харид қилган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph