Чеферин: "ЕЧЛ ўйинлари АҚШда? Ҳамма нарса бўлиши мумкин"

Omonjon To`xtamirzayev
26 апр 2023
УЕФА президенти Александер Чеферин Чемпионлар Лигаси учрашувлари Америка Қўшма Штатларида бўлиши мумкинлигини тасдиқлади.

Албатта, бунинг иложи бор. Бу борада музокараларни бошлаб юборганмиз. Бироқ масалага 2025 йил Мюнхендаги финалдан кейин жиддий киришамиз. Ҳозир футбол қўшма штатларда жуда машҳур. Америкаликлар еврофутболни кузатиб боришади, худди баскетбол ишқибозлари НБА ўйинларини кўрганидек.

Бу келажак учун ҳам муҳим ва истиқболли бозор ҳисобланади. Шунингдек, биз ҳуқуқларни жуда яхши сотаётганимизни унутмаслик лозим.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia