Чавес автоҳалокат оқибатида вафот этди

Оқил Абдубарноев
16 фев 2024
Марказий ҳужумчи 28 ёшда эди.

Мексиканинг "Хуарес" клуби футболчиси Диего Чавес чоршанба куни йўл-транспорт ҳодисасига учраб, воқеа жойида ҳалок бўлди.

28 ёшли мексикалик ўйинчининг машинаси устунга бориб урилди, бунга ҳаддан ташқари юқори тезлик сабаб бўлган.

Форвард жорий мавсум Мексиканинг юқори дивизионидаги "Хуарес" клуби шарафини ҳимоя қилганди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: