UZ

Сўнгги янгиликлар

15:13Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Насаф" "Пахтакор"ни енгди  0 15:00Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироққа қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 14:58Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:18"Челси" Та учун курашда "Барселона" ва "Реал"ни ютиб чиқди  1 13:50Погба Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин  0 13:23"Арсенал" Рафиньянинг трансфери учун катта маблағ ажратишга тайёр  3 12:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Бунёдкор"га нақд 12 та гол урди!  0 12:33Эшитдик-да! "Нефтчи" Алижоновга қизиқиш билдиряпти, Болтабоев келишиб бўлди  4 12:16Битта хатони учинчи маротаба такрорлаётган ЎФА!  10 12:06"Ливерпуль" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  1 11:40Ўзбекистон КХДРга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  22 11:20"Барселона" Мартинес билан шартномани узайтиради ва Кристенсенни қўйиб юборади  1 10:54Виктор Осимхен ёзда АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 10:08«Арсенал»нинг яна бир футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  3 09:30«У ўз даврининг энг яхши ярим ҳимоячиси» Зидан фаолиятидаги энг қийин рақиб номини айтди  6

Championat.Asia ва Transfermarkt Суперлиганинг март ойидаги энг яхшиларини аниқлашди Янгиликлар

Championat.Asia ва Transfermarkt Суперлиганинг март ойидаги энг яхшиларини аниқлашди

Теглар :  Transfermarkt.de
Championat.Asia ва дунёга машҳур бўлган Transfermarkt порталининг ўзаро ҳамкорлиги бу йил ҳам давом этади.

Ушбу ҳамкорлик доирасида икки сайт биргаликда ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббий ва энг яхши футболчисини аниқлаб келмоқда.

Овоз бериш жараёнида Championat.Asia сайти журналистлари ҳамда Transfermarkt порталининг рус бўлими ходимлари иштирок этишди, таклиф этилган эксперт сифатида футбол шарҳловчиси Отабек Жўраев қатнашди.

Овоз бериш натижасига кўра март ойининг энг яхши мураббийи деб Виталий Левченко тан олинди. Унинг қўл остида "Нефтчи" дастлабки 3та турнинг барчасида ғолиб бўлди (ғалабалардан бири амалдаги чемпион "Пахтакор" устидан). 9 очко билан жамоа мусобақа жадвалининг энг юқорисида бормоқда. Левченкога 23 овоз берувчидан 19 нафари овоз берди (82%).

Баҳор фаслининг илк ойида Ҳусниддин Алиқулов энг яхши футболчига айланди. "Насаф" ҳимоячиси нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ҳам ўзини кўрсатди: у иккита ўйинда жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифига айланди! Айнан Алиқуловнинг хизматлари эвазига "Насаф" айни пайтда пешқадамдан 3 очко кам жамғарган. Унга журналистларнинг 56% овоз берди, "Навбаҳор" ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқов ва "Пахтакор" ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев эса 17% овоздан олишди.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика