Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"

Mirjalol Normatov
14 ноя 2025
Испания термаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте миллий жамоа ихтиёрига етиб келган барча футболчилар Грузияга қарши ўйинга тайёрлигини маълум қилди.

"Ямал билан ҳолат назорат остида, ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади. Айтилганидек, унинг тикланиши учун 7-10 кун кетади. Термага етиб келган барча футболчилар эртанги ўйинга тайёр.

Биз юқори даражадаги футболчиларни таркибга жалб қиламиз. Шу сабабли таркибдаги фалсафа ўзгармайди ва исталган таркиб билан биз ўзимиз хоҳлаган ўйинни кўрсатишимизга сабаб бўлади.

Карвахални жаҳон чемпионати финалида кўрмоқчимиз. Ҳозир Порро ва Льоренте қанот латерали позициясини ёпади. Лекин биз фақатгина бугунни эмас, эртанги ва ундан кейинги кунларни ҳам ўйлаймиз", - деди мураббий.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal