"Championat.asia" Тошкент вилояти футбол федерацияси билан ҳамкорлик қилади
03 май 2016 17:03
Янгиликлар
"Championat.asia" Тошкент вилояти футбол федерацияси билан ҳамкорлик қилади
"CА" бундан буён Тошкент вилояти футбол федерацияси билан ҳамкорлик қилади. 70-йилларда "Пахтакор" либосида тўп тепган Шамил Яфаров раҳбарлик қилаётган мазкур ташкилот пойтахт вилоятида оммавий футболни ривожлантириш борасида салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, бугунги кунда вилоят миқиёсида футзалдан тортиб, болалар ва фахрийлар лигаси ҳамда чемпионат (2-лига), кубок мусобақаси мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда. Қолаверса, ҳар ойда бир марта турли ёшдаги болалар учун қатор турнирлар ҳам йўлга қўйилган. 27 йилдан буён ўтказиб келинадиган "Ҳамюртлар Кубоги", яъни марҳум "пахтакорчилар" Олим Аширов, Владимир Фёдоров ва Михаил Ан хотирасига ташкил қилинган мусобақа карнавал даражасига кўтарилган.
Сайтимиз энди Тошкент вилояти футбол федерацияси ўтказадиган ҳар бир турнирнинг натижаларини тезкорлик билан батафсил тарзда ёритиб боришга ҳаракат қилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар